ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
16.11.2005 й.
N ПФ-3680

 

Ўзбекистон мустаєил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини єўллаб-єувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондини ташкил этиш тўјрисида

Мазкур Фармонга ЎзР Президентининг 06.07.2006 й. ПФ-3767-сон Фармонига мувофиє ўзгартиришлар киритилган

 

Эркин ва мустаєил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш Ўзбекистонда демократик іуєуєий давлат ва очиє фуєаролик жамиятини єуриш йўлидаги энг муіим вазифа іисобланади.
Мустаєиллик йилларида мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолиятини демократлаштириш ва эркинлаштириш, уларнинг демократик, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иєтисодий ислоіотларни чуєурлаштириш жараёнидаги кенг иштирокини таъминлаш бўйича салмоєли ишлар амалга оширилди.
Ахборот соіасини жадал ва изчил ривожлантириш учун зарур єонунчилик, меъёрий-іуєуєий база яратилди. Замонавий талаб ва стандартлар эътиборга олинган іолда, "Оммавий ахборот воситалари тўјрисида", "Журналистлик фаолиятини іимоя єилиш тўјрисида", "Реклама тўјрисида", "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўјрисида", "Ахборотлаштириш тўјрисида" ва бошєа єатор єонунчилик іужжатлари єабул єилинди.
Давлат томонидан ахборот соіасида олиб борилаётган сиёсат Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган сўз эркинлиги ва фуєароларнинг ахборот олиш іуєуєи принципларининг изчил ва тўлиє бажарилишини таъминлашга єаратилган. Мамлакатда цензурага йўл єўймаслик, оммавий ахборот воситалари фаолиятини фаєат суд орєали тўхтатиш мумкинлигини кўзда тутувчи талаблар єонуний мустаікамланган, оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилган.
Ахборот соіасида жамоат, нодавлат институтлари ва тузилмаларини шакллантириш ва ривожлантириш учун зарур ташкилий-іуєуєий іамда техник шароитлар яратилган. Республикада Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Электрон оммавий ахборот воситаларини єўллаб-єувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва бошєа єатор жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатмоєда.
Ахборот соіасидаги туб ўзгаришлар мамлакатимизда босма оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатмокда. Кейинги 10 йилда уларнинг сони икки баравар ошди. Бугун мамлакатимизда 683 газета, 198 журнал, 55 нашриёт, 4 ахборот агентлиги фаолият кўрсатмокда.
Ушбу соіада бозор муносабатлари ва сојлом раєобат муіитини изчил ривожлантириш, матбуот ва ахборот эркинлигииинг муіим кафолати іамда босма нашрлар ва ахборот агентликлари мустаєил ривожланишииинг зарур шарти сифатида уларнинг иєтисодий мустаєиллигини таъминлаш босма оммавий ахборот воситалари соіасида демократик ўзгаришларни янада чуєурлаштиришнинг муіим йўналиши іисобланади.
Мамлакатимиз босма оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришнинг устувор йўналиши уларнинг моддий-техника базасини юксак замонавий талабларга жавоб берадиган даражада модернизация єилиш ва мустаікамлаш іамда юєори малакали журналистлар ва техник ходимларни тайёрлаш ва єайта тайёрлаш бўлмоји лозим.
Мамлакатда мустаєил, ўзини ўзи таъминлайдиган, замонавий демократик талаб ва стандартларга жавоб берадиган босма оммавий ахборот воситаларини шакллантириш, уларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар салоіиятини мустаікамлаш жараёнини єўллаб-єувватлаш маєсадида:

1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, бошєа жамоат ташкилотлари, шунингдек, єатор ахборот агентликлари, босма нашрларнинг Мустаєил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини єўллаб-єувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондини (бундан кейин Фонд деб юритилади) ташкил этиш тўјрисидаги таклифи маъєуллансин.

2. Єуйидагилар Мустаєил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини єўллаб-єувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг асосий вазифалари этиб белгилангани маълумот учун єабул єилинсин:
мустаєил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларининг жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоі этиш жараёнларини кенг ёритишга, кучли фуєаролик жамиятиии барпо этиш, инсон іуєуєлариии іимоя єилиш, жамоатчилик фикрини умумлаштириш ва ифода этиш, фуєароларнинг іуєуєий ва сиёсий маданияти, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва аіамиятини кучайтиришга єаратилган фаолиятини рајбатлантириш ва єўллаб-єувватлаш;
босма нашрлар ва ахборот агентликлари материалларининг профессионал, јоявий ва бадиий даражасини оширишга йўналтирилган лойиіа ва дастурлар, бошєа ижодий медиа лойиіаларни молиялаштириш, уларнинг миллий анъаналар, Ўзбекистон аіолисининг менталитети, ижтимоий ривожланишнинг кўп асрлик тажрибаси, шунингдек, дунё цивилизациясининг замонавий ютукларини эътиборга олган іолда фуєаролар, айниєса ёшлар онгига, уларни маънавий-ахлоєий жиіатдан етук, билимли ва маърифатли єилиб тарбиялаш жараёнига ижобий таъсирини кучайтириш;
босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларининг эркинлиги ва иєтисодий мустаєиллигини мустаікамлашга, ахборот хизмати кўрсатиш соіасида бозор муносабатларини ривожлантиришга йўналтирилган истиєболли лойиіалар ва дастурларни єўллаб-єувватлаш;
замонавий талаб ва стандартларни іисобга олган іолда іаєєоний ва турли хилдаги ахборот материалларини шакллантириш, саєлаш, тез ва кенг тарєатишни таъминловчи мустаєил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, модернизациялаш ва мустаікамлаш борасидаги лойиіаларни молиялаштириш;
мустаєил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларининг журналист ва техник ходимларини тайёрлаш ва єайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва ижодий фаоллигини оширишга єаратилган чора-тадбирларни, шу жумладан чет элларда ўєув амалиётларини ташкил этишни молиялаштириш.

3. Белгилаб єўйилсинки, єуйидагилар Мустаєил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини єўллаб-єувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг маблајларини шакллантириш манбалари іисобланади:
таъсисчиларнинг пул бадаллари ва Фонд фаолиятидан тушган даромадлар;
хорижий давлатлар, халєаро ташкилотлар ва молиявий институтларнинг грантлари іамда бејараз ёрдамлари;
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари — резидентлари ва норезидентларининг ихтиёрий іомийлик бадаллари, єонунчиликда таєиєланмаган бошєа маблајлар.
Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ва єайта рўйхатдан ўтказиш учун олинадиган йијимлардан республика бюджетига ўтказиладиган маблајлар Фонд іисобига йўналтирилиши ва унинг низомида кўрсатилган вазифаларни бажариш учун сарфланиши белгилаб єўйилсин.

4. Иловада* кўрсатилган давлат ва жамоат ташкилотларининг Фонд фаолиятини молиявий ва ташкилий жиіатдан єўллаб-єувватлаш тўјрисидаги ташаббуси маъєуллансин.

5. Єуйидагилар маълумот учун єабул єилинсин:
лойиіаларни молиялаштириш учун саралаб олиш Фонд томонидан єонунчилик іамда мазкур Фармон талабларига мувофиє ўтказиладиган танловлар асосида, шунингдек, Фонднинг низомида кўрсатилган вазифалардан келиб чиєєан іолда амалга оширилади;
мустаєил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини ривожлантиришга єаратилган лойиіаларни молиялаштириш учун таєдим этиладиган буюртма ва таклифларни кўриб чиєиш жараёиида муіокамаларнинг ва Фонд томонидан єабул єилинадиган єарорлариинг очиє ва ошкоралиги таъминланади.

6. Мустаєил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини єўллаб-єувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Тошкент шаіар, Алишер Навоий кўчаси, 30-уйда жойлаштирилсин.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Б. Алимов) Фондни жойлаштиришда, унинг фаолиятини ташкил этиш ва самарали ишлаши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаган іолда ёрдам кўрсатсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Б. Мустафоев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда єонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиєадиган ўзгартиш ва єўшимчалар киритиш тўјрисидаги таклифларни Вазирлар Маікамасига таєдим этсин.

8. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат єилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаіатчиси Х. Султонов зиммасига юклатилсин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов

 

————————-
*) илова берилмайди.