ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЄОНУНИ
11.12.2003 й.
560-II

 

Ахборотлаштириш тўјрисида

 

1-модда. Ушбу Єонуннинг маєсади
2-модда. Ахборотлаштириш тўјрисидаги єонун іужжатлари
3-модда. Асосий тушунчалар
4-модда. Ахборотлаштириш соіасидаги давлат сиёсати
5-модда. Ахборотлаштириш соіасини давлат томонидан
тартибга солиш
6-модда. Махсус ваколатли орган
7-модда. Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларининг
іуєуєий режими
8-модда. Ахборотни іужжатлаштириш
9-модда. Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига
бўлган мулк іуєуєи
10-модда. Давлат ахборот ресурслари
11-модда. Ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш тоифалари
12-модда. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш
13-модда. Жисмоний шахсларнинг шахсига тааллуєли маълумотлар
тўјрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурслари
14-модда. Ўзлари тўјрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот
ресурсларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг
эркин фойдаланиши
15-модда. Миллий ахборот тизими
16-модда. Ахборот тизимларидан битимлар тузишда фойдаланиш
17-модда. Ахборот тизимларининг техника воситаларини
сертификатлаштириш
18-модда. Ахборот тизимларининг тармоєлараро бојланиши
19-модда. Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муіофаза
єилиш
20-модда. Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари
муіофаза єилинишини ташкил этиш
21-модда. Халєаро ахборот тармоєларига уланиш
22-модда. Низоларни іал этиш
23-модда. Ахборотлаштириш тўјрисидаги єонун
іужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

 

1-модда. Ушбу єонуннинг маєсади

Ушбу Єонуннинг маєсади ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш соіасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

 

2-модда. Ахборотлаштириш
тўјрисидаги єонун іужжатлари

Ахборотлаштириш тўјрисидаги єонун іужжатлари ушбу Єонун ва бошєа єонун іужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халєаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш тўјрисидаги єонун іужжатларида назарда тутилганидан бошєача єоидалар белгиланган бўлса, халєаро шартнома єоидалари єўлланилади.

 

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Єонунда єуйидаги асосий тушунчалар єўлланилади:
ахборотлаштириш — юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган эітиёжларини єондириш учун ахборот ресурслари, ахборот технологиялари іамда ахборот тизимларидан фойдаланган іолда шароит яратишнинг ташкилий ижтимоий-иєтисодий ва илмий-техникавий жараёни;
ахборот ресурси — ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;
ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг мулкдори — ахборот ресурсларига ёки ахборот тизимларига эгалик єилувчи, улардан фойдаланувчи ва уларни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс;
ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг эгаси — єонун билан ёки ахборот ресурсларининг, ахборот тизимларининг мулкдори томонидан белгиланган іуєуєлар доирасида ахборот ресурсларига ёіуд ахборот тизимларига эгалик єилувчи, улардан фойдаланувчи ва уларни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс;
ахборот технологияси — ахборотни тўплаш, саєлаш, излаш, унга ишлов бериш ва уни тарєатиш учун фойдаланиладиган жами услублар, єурилмалар, усуллар ва жараёнлар;
ахборот тизими — ахборотни тўплаш, саєлаш, излаш, унга ишлов бериш іамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиіатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоєа воситалари.

 

4-модда. Ахборотлаштириш
соіасидаги давлат сиёсати

Ахборотлаштириш соіасидаги давлат сиёсати ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожлантириш іамда такомиллаштиришнинг замонавий жаіон тамойилларини іисобга олган іолда миллий ахборот тизимини яратишга єаратилган.
Ахборотлаштириш соіасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари єуйидагилардан иборат:
іар кимнинг ахборотни эркин олиш ва тарєатишга доир конституциявий іуєуєларини амалга ошириш, ахборот ресурсларидан эркин фойдаланилишини таъминлаш;
давлат органларининг ахборот тизимлари, тармоє ва іудудий ахборот тизимлари, шунингдек юридик іамда жисмоний шахсларнинг ахборот тизимлари асосида Ўзбекистон Республикасининг ягона ахборот маконини яратиш;
халєаро ахборот тармоєлари ва Интернет жаіон ахборот тармојидан эркин фойдаланиш учун шароит яратиш;
давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, ахборот тизимларини яратиш іамда ривожлантириш, уларнинг бир-бирига мослигини ва ўзаро алоєада ишлашини таъминлаш;
ахборот технологияларининг замонавий воситалари ишлаб чиєарилишини ташкил этиш;
ахборот ресурслари, хизматлари ва ахборот технологиялари бозорини шакллантиришга кўмаклашиш;
дастурий маісулотлар ишлаб чиєариш ривожлантирилишини рајбатлантириш;
тадбиркорликни єўллаб-єувватлаш ва рајбатлантириш, инвестицияларни жалб этиш учун єулай шароит яратиш;
кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий тадєиєотларни рајбатлантириш.

 

5-модда. Ахборотлаштириш соіасини
давлат томонидан тартибга солиш

Ахборотлаштириш соіасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси ва у махсус ваколат берган орган амалга оширади.

 

6-модда. Махсус ваколатли орган

Махсус ваколатли орган:
давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ишларини ташкил этади ва мувофиєлаштиради;
ахборотлаштириш ва ахборот технологияларини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиєади;
давлат органларининг ахборот тизимлари, тармоє ва іудудий ахборот тизимлари яратилишига кўмаклашади;
ахборотлаштириш соіасидаги стандартлар, нормалар ва єоидаларни ишлаб чиєади;
ахборот тизимлари ва ахборот технологияларининг техника воситалари іамда хизматларини сертификатлаштириш ишларини ташкил этади;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз ахборот ресурслари іамда ахборот тизимлари муіофаза этилишини таъминлаш борасидаги фаолиятини мувофиєлаштиради;
ахборот ресурслари, хизматлари ва ахборот технологиялари бозорини ривожлантиришга кўмаклашади;
ахборотлаштириш соіасида маркетинг тадєиєотлари ва мониторингни ташкил этади;
ахборот ресурсларидан фойдаланувчиларнинг іуєуєлари ва єонуний манфаатларини іимоя єилиш чораларини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикасининг мудофаа єобилияти ва хавфсизлиги манфаатларини кўзлаб ахборот хавфсизлигини іамда ахборот тизимларидан устувор фойдаланилишини таъминлайди;
єонун іужжатларига мувофиє бошєа ваколатларни амалга оширади.

 

7-модда. Ахборот ресурслари ва ахборот
тизимларининг іуєуєий режими

Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларининг іуєуєий режими єуйидагиларни белгиловчи нормалар билан аниєланади:
ахборотни іужжатлаштириш, ахборот ресурсларини шакллантириш ва ахборот тизимларини яратиш тартибини;
ахборот ресурсларига ва ахборот тизимларига бўлган мулк іуєуєини;
ахборот ресурсларининг улардан эркин фойдаланиш даражаси бўйича тоифасини;
ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муіофаза єилиш тартибини;
ахборот тизимларининг тармоєлараро уланиши тартибини.

 

8-модда. Ахборотни іужжатлаштириш

Ахборотни іужжатлаштириш ахборотни ахборот ресурсларига киритишнинг мажбурий шартидир: Ахборотни іужжатлаштириш тартиби махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
Ахборот ресурсларида саєланадиган ва ишлов бериладиган, электрон раєамли имзо билан тасдиєланган ахборот электрон іужжат бўлиб, єојоз іужжат билан бир хил юридик кучга эга.
Электрон іужжатни ва электрон раєамли имзони шакллантириш іамда улардан фойдаланиш билан бојлиє муносабатлар єонун билан тартибга солинади.

 

9-модда. Ахборот ресурслари ва ахборот
тизимларига бўлган мулк іуєуєи

Ўзбекистон Республикасида ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари оммавий іамда хусусий мулк бўлиши мумкин.
Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бўлган мулк іуєуєининг вужудга келишига єуйидагилар асос бўлади:
ахборот ресурслари іамда ахборот тизимларининг давлат бюджети маблајлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблајлари ёки єонун іужжатлари билан таєикланмаган бошєа манбалар іисобидан яратилиши;
ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бўлган мулк іуєуєининг ўзга шахсга ўтиши шартларини ўз ичига олган олди-сотди шартномаси ёки бошєа битим;
мерос олиш.
Єонунда ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бўлган мулк іуєуєи вужудга келишининг бошєа асослари іам назарда тутилиши мумкин.

 

10-модда. Давлат ахборот ресурслари

Давлат ахборот ресурслари єуйидагилардан шакллантирилади:
давлат органларининг ахборот ресурсларидан;
юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат бюджети маблајлари іисобидан яратилган ахборот ресурсларидан;
юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат сирлари іамда махфий ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурсларидан;
юридик ва жисмоний шахсларнинг белгиланган тартибда таєдим этиладиган іужжатлаштирилган ахборотидан.
Юридик ва жисмоний шахслар іужжатлаштирилган ахборотни давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун тегишли давлат органларига белгиланган тартибда таєдим этиши шарт.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг іужжатлаштирилган ахборотни мажбурий таєдим этиши тартиби, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш іамда улардан фойдаланиш учун масъул давлат органларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси томонидан белгиланади.
Давлат сирлари ва махфий ахборот жумласига киритилган ахборотни таєдим этиш тартиби єонун іужжатлари билан белгиланади.

 

11-модда. Ахборот ресурсларидан
эркин фойдаланиш тоифалари

Ахборот ресурслари улардан эркин фойдаланиш тоифалари бўйича іамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурсларига ва эркин фойдаланилиши чеклаб єўйилган ахборот ресурсларига бўлинади.
Чекланмаган доирадаги фойдаланувчилар учун мўлжалланган ахборот ресурслари іамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурсларидир.
Давлат сирлари тўјрисидаги ахборотни ва махфий ахборотни ёки эркин фойдаланилиши ахборот ресурсларининг мулкдорлари томонидан чеклаб єўиилган ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурслари эркин фойдаланилиши чеклаб єўйилган ахборот ресурсларига киради.
Ахборот ресурсларининг мулкдорлари ва эгалари іамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурсларидан юридик іамда жисмоний шахсларнинг тенг іуєує асосида эркин тарзда фойдаланишини таъминлаши керак.
Ахборот ресурсларини эркин фойдаланиш тоифаларига киритиш єонун іужжатларида белгиланган тартибда ахборот ресурсларининг мулкдори томонидан аниєланади.

 

12-модда. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш

Ахборот ресурсларидан фойдаланувчилар ахборот ресурсларидан эркин фойдаланишда тенг іуєуєларга эга, эркин фойдаланилиши чеклаб єўйилган ахборот ресурслари бундан мустасно.
Ахборот ресурсларидан фойдаланганлик учун белгиланган тартибда іає олиниши мумкин.
Ахборот билан таъминлашга доир ахборот ва хизматлар рўйхатларини, ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш тартиби іамда шартлари іаєидаги маълумотларни ахборот ресурсларининг мулкдорлари ва эгалари фойдаланувчиларга бепул таєдим этади.
Юридик ва жисмоний шахслар єонуний асосларда ахборот ресурсларидан ўзлари олган ахборотдан ахборот манбаини албатта іавола этган іолда іосила ахборот яратиш учун фойдаланишлари мумкин.
Ахборот ресурсларидан ахборот олиш тартибини ахборот ресурсларининг мулкдори ёки эгаси єонун іужжатларида белгиланган талабларга риоя этган іолда аниєлайди.

 

13-модда. Жисмоний шахсларнинг шахсига
тааллуєли маълумотлар тўјрисидаги ахборотни
ўз ичига олган ахборот ресурслари

Жисмоний шахсларнинг шахсига тааллуєли маълумотлар тўјрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби єонун іужжатлари билан белгиланади.
Жисмоний шахсларнинг шахсига тааллуєли маълумотлар тўјрисидаги ахборот махфий ахборот тоифасига киради.

 

14-модда. Ўзлари тўјрисидаги маълумотларни
ичига олган ахборот ресурсларидан юридик
ва жисмоний шахсларнинг эркин фойдаланиши

Юридик ва жисмоний шахслар ўзлари тўјрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш, мазкур маълумотларнинг тўлиєлиги іамда тўјрилигини таъминлаш маєсадида уларга аниєликлар киритиш іуєуєига эга.
Ўзлари тўјрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг эркин фойдаланиши єонун билан чекланиши мумкин.
Юридик ва жисмоний шахсларга ўзлари тўјрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан эркин фойдаланишни ахборот ресурсларининг мулкдори ёки эгаси рад этганлиги устидан судга шикоят єилиниши мумкин.

 

15-модда. Миллий ахборот тизими

Миллий ахборот тизимига давлат органларининг ахборот тизимлари, тармоє ва іудудий ахборот тизимлари, шунингдек юридик іамда жисмоний шахсларнинг ахборот тизимлари киради.
Миллий ахборот тизими давлат бюджети маблајлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблајлари іамда єонун іужжатларида таєиєланмаган бошєа манбалар іисобидан яратилади.
Миллий ахборот тизими унинг таркибига кирувчи ахборот тизимларининг халєаро ахборот тизимлари билан бир-бирига мослигини іисобга олган іолда яратилади.
Миллий ахборот тизимидан фойдаланган іолда ахборот алмашиш шартнома асосида амалга оширилади, єонун іужжатларида назарда тутилган іоллар бундан мустасно.

 

16-модда. Ахборот тизимларидан
битимлар тузишда фойдаланиш

Юридик ва жисмоний шахслар ўртасида битимлар тузишда ахборот тизимларидан фойдаланиш єонун іужжатлари билан тартибга солинади.

 

17-модда. Ахборот тизимларининг техника
воситаларини сертификатлаштириш

Ахборот тизимларини ташкил єилувчи техника воситалари єонун іужжатларида белгиланган тартибда сертификатлаштирилиши керак.
Давлат органлари ахборот тизимларининг, тармоє ва іудудий ахборот тизимларининг, юридик іамда жисмоний шахслар ахборот тизимларининг давлат сирлари ёки махфий ахборотни ўз ичига олган ахборотни ишловдан ўтказиш учун мўлжалланган техника воситалари, шунингдек мазкур тизимларни муіофаза єилиш воситалари мажбурий сертификатлаштирилиши лозим.

 

18-модда. Ахборот тизимларининг
тармоєлараро бојланиши

Ахборот тизимларининг тармоєлараро бојланиши турли ахборот тизимлари ўртасида ахборот алмашиш учун амалга оширилади.
Белгиланган нормалар ва єоидаларга мувофиє ўзаро тармоєлараро бојланиш имкониятини ахборот тизимларининг мулкдорлари, эгалари таъминлайди.
Турли ахборот тизимларининг тармоєлараро бојланиши ахборот тизимларининг мулкдорлари, эгалари ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Тармоєлараро бојланишни амалга ошириш іамда турли ахборот тизимларининг ўзаро алоєада бўлиш тартиби ва шартлари махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.

 

19-модда. Ахборот ресурслари ва ахборот
тизимларини муіофаза єилиш

Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муіофаза єилиш єуйидаги маєсадларда амалга бширилади:
шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
ахборот ресурсларининг тарєалиб кетиши, ўјирланиши, йўєотилиши, бузиб талєин этилиши, тўсиб єўйилиши, єалбакилаштирилиши ва улардан бошєача тарзда рухсатсиз эркин фойдаланилишининг олдини олиш;
ахборотни йўє єилиш, тўсиб єўйиш, ундан нусха олиш, уни бузиб талєин этишга доир рухсатсиз іаракатларнинг іамда ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бошєа шаклдаги аралашишларнинг олдини олиш;
ахборот ресурсларидаги мавжуд давлат сирлари ва махфий ахборотни саєлаш.

 

20-модда. Ахборот ресурслари ва ахборот
тизимлари муіофаза єилинишини ташкил этиш

Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари, агар улар билан јайриєонуний муносабатда бўлиш натижасида ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг мулкдорларига, эгаларига ёіуд бошєа юридик іамда жисмоний шахсларга зарар етказилиши мумкин бўлса, муіофаза єилиниши керак.
Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар давлат сирлари іамда махфий сирлар тўјрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурслари ва ахборот тизимларининг муіофаза єилинишини таъминлаши шарт.
Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари муіофаза єилинишини ташкил этиш тартиби уларнинг мулкдорлари, эгалари томонидан мустаєил белгиланади.
Давлат сирлари іамда махфий сирлар тўјрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурслари ва ахборот тизимларининг муіофаза єилинишини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси томонидан белгиланади.

 

21-модда. Халєаро ахборот
тармоєларига уланиш

Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар ўз ахборот тизимларини халєаро ахборот тармоєларига іамда Интернет жаіон ахборот тармојига єонун іужжатларида белгиланган тартибда улаши мумкин.
Эркин фойдаланилиши чеклаб єўйилган ахборот ресурсларини ўз ичига олган ахборот тизимларининг халєаро ахборот тармоєларига іамда Интернет жаіон ахборот тармојига уланиши фаєат зарур муіофаза чоралари кўрилганидан кейин амалга оширилади.

 

22-модда. Низоларни іал этиш

Ахборотлаштириш соіасидаги низолар єонун іужжатларида белгиланган тартибда іал этилади.

 

23-модда. Ахборотлаштириш тўјрисидаги
єонун іужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Ахборотлаштириш тўјрисидаги єонун іужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                  И. Каримов

 

"Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатлари тўплами", 2004 йил, 6-сон.